Daryo

Тошкент бозорларида бўялган помидорлар сотилаётгани рад этилди

Пойтахт бозорларида Санэпидқўм ходимлари томонидан текширув ўтказилганда кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган сабзавотлар сотилаётгани ҳолатлари аниқланмаган.

1 дақиқа ўқиш3 299 кўришлар0 изоҳ1

Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт бозорларида кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган помидорлар оммавий сотилаётганини рад этди.

Маълум қилинишича, ижтимоий тармоқларда шу ҳақда хабарлар тарқалгач Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ходимлари томонидан пойтахтдаги барча озиқ-овқат бозорларида ҳолат ўрганилди. Текширув якунларига кўра, кимёвий бўёқлар билан ишлов берилган сабзавотлар сотилаётгани ҳолатлари аниқланмади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳокимлик фаол фуқаролик позицияси ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги масалаларига эътибори учун аҳолига миннатдорлик билдирди.

Шу билан бирга маълумотларни тарқатишдан олдин ваколатли органлардан аниқлаштириш лозимлигини, нотўғри маълумотларни тарқатиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлиши мумкинлигини эслатди.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар