Daryo

Маош 3000 еврогача: ўзбекистонликларга Германияда иш таклиф қилинмоқда

Миграция агентлиги Германияда транспорт ва логистика соҳасида 50 та бўш иш ўрни очилганини маълум қилди. Номзодлар ёши 20 дан 45 ёшгача этиб белгиланган.

1 дақиқа ўқиш36 242 кўришлар0 изоҳ63

Миграция агентлиги Германияда ишлаш истагидаги ўзбекистонликлар учун транспорт ва логистика йўналишида янги бўш иш ўринларини эълон қилди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Германиянинг Мюнхен шаҳрида жойлашган корхоналарда ўзбекистонликлар учун 50 та иш ўрни таклиф этилмоқда. Номзодлар локомотив машинисти, хом ашё юклаш оператори ва омбор логистика ходими лавозимларига ишга қабул қилинади.

Иш берувчи билан тузиладиган меҳнат шартномаси узоқ муддатли бўлиб, ойлик иш ҳақи 2 мингдан 3 минг еврогача этиб белгиланган. Турар жой иш берувчи томонидан таъминланади, озиқ-овқат харажатлари эса ишчи ҳисобидан қопланади.

Номзодлардан соҳа бўйича ўрта махсус ёки олий маълумот, иш тажрибаси ҳамда немис тилини билиш талаб этилади. Тил даражаси иш ўрнига қараб А2 дан B2 гача бўлиши керак, номзодлар ёши эса 20 дан 45 ёшгача этиб белгиланган.

Жўнаб кетиш муддати 9 ойдан 12 ойгача давом этиши мумкин. Виза, авиачипта ва дипломни тан олдириш билан боғлиқ харажатлар номзод ҳисобидан амалга оширилади, бироқ иш бошлангач виза ва авиачипта харажатларининг бир қисми Миграция агентлиги томонидан қоплаб берилади.

Агентликка кўра, ишга жойлаштириш Talantum Group хусусий бандлик агентлиги орқали амалга оширилади. Қайд этилишича, меҳнат шартномаси бевосита иш берувчи билан тузилади ва хусусий бандлик агентлиги иш берувчи сифатида иштирок этмайди.

Апрель ойи бошида Германиянинг Premium Food Group ташкилоти Ўзбекистон фуқароларини қассобчилик (гўштни қайта ишлаш) бўйича ишга таклиф этгани ҳақида хабар берилганди.

Бухоро, Нукус ва Термизда яшовчилар учун жами 300 та (ҳар бирига 100 тадан) иш ўринлари мавжуд бўлиб, олий маълумот ёки ўрта махсус касб-ҳунарга эга 18–40 ёшдаги эркаклар конвеерда ишлаш, қадоқлаш, маҳсулот ташиш, ускуналарни назорат қилиш каби вазифаларда ишлаши мумкин.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Германия меҳмонхона учун фуқароларни Ausbildung дастурига таклиф этмоқда, Буюк Британия инглиз тили ва бизнес режа тузишни ўргатмоқчи — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Германия меҳмонхона учун фуқароларни Ausbildung дастурига таклиф этмоқда, Буюк Британия инглиз тили ва бизнес режа тузишни ўргатмоқчи — Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

14-Октабр 2024, 15:10

Бухорода Кореяга ишга юбориш эвазига саккиз минг доллар сўраган шахс ушланди

Бухорода Кореяга ишга юбориш эвазига саккиз минг доллар сўраган шахс ушланди

19-Июл, 23:25

Мармар гўшт, косметика ва Hyundai. “Корея иши”га Миграция агентлиги раҳбарияти ҳам алоқадорми?

Мармар гўшт, косметика ва Hyundai. “Корея иши”га Миграция агентлиги раҳбарияти ҳам алоқадорми?

20-Июн, 11:20

Маош 3000 долларгача: Ўзбекистонлик автобус ва юк машинаси ҳайдовчилари Японияга ишга таклиф қилинмоқда

Маош 3000 долларгача: Ўзбекистонлик автобус ва юк машинаси ҳайдовчилари Японияга ишга таклиф қилинмоқда

22-Май, 19:10

Жиззахда Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 65 млн сўм олган шахс ушланди

Жиззахда Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, 65 млн сўм олган шахс ушланди

30-Март, 17:42

Ўртача ойлик 3500 доллар: ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий ишларга жалб қилинади

Ўртача ойлик 3500 доллар: ўзбекистонликлар АҚШда мавсумий ишларга жалб қилинади

23-Март, 14:35

“Ўзбекистонликлар Европага визасиз киришига эришиш оғир масала” — элчи Дилшод Аҳатов

“Ўзбекистонликлар Европага визасиз киришига эришиш оғир масала” — элчи Дилшод Аҳатов

21-Январ, 18:58

Ривожланган давлатларда ҳайдовчиларга талаб юқори, маошлар 2000 евродан бошланади — Миграция агентлиги

Ривожланган давлатларда ҳайдовчиларга талаб юқори, маошлар 2000 евродан бошланади — Миграция агентлиги

1-Декабр 2025, 20:55