Daryo

Ички ишлар ходимини педофилияда айблаган йигит етти суткага қамалди

У интернетга жойлаган видеосида ходим вояга етмаган қизнинг номусига тегганини айтган. Кейинчалик ёлғон ахборот тарқатганини тан олган.

1 дақиқа ўқиш10 949 кўришлар0 изоҳ3

Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида ички ишлар органи ходимини асоссиз равишда педофилияда айблаб, ёлғон ахборот тарқатган 18 ёшли йигит қамалди. Бу ҳақда 2 май куни ИИББ матбуот хизмати хабар берди. 

Йигит ижтимоий тармоқларда видео жойлаб, ходимни вояга етмаган қизнинг номусига тегганликда айблаган. Кейин у ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида ички ишлар биносига чақиртирилган. Фуқаро ходимлар қонуний талабига бўйсунмай, бино ҳудудида жанжал кўтарган.

Ўтказилган суриштирувлар давомида йигит интернетда тарқатган маълумотлари ёлғонлигини тан олган.

Суд қарорига кўра, мазкур шахс ва унинг икки нафар шеригига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183, 194 ва 195-моддалари асосида етти суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан текширувлар давом этмоқда. Фуқарога нисбатан ички ишлар ходимини қасддан обрўсизлантириш, интернет орқали ёлғон ахборот тарқатиш ҳамда транспорт воситасига шикаст етказиш ҳолатлари бўйича қўшимча тергов ҳаракатлари ўтказиляпти.

Аввалроқ Андижонда ИИБ ходимига пора таклиф қилган шахс қамоққа олингани хабар қилинганди. Кейин Тошкентда ички ишлар ходимига 50 минг доллар пора таклиф қилган фуқаро ушланган.

Farg‘onadanman. Oʻzbekiston Milliy universitetini tamomlaganman. “Daryo”da 2022-yildan beri muxbirman. Iqtisodiy-siyosiy voqealarni yoritib boraman. Yoqtirgan kinolarimdan biri — “Shoushenkdan qochish”. Oxirgi o‘qilgan kitoblardan iqtisodchi olimlar Daron Ajemo‘g‘li va Jeyms Robinson hammuallifligidagi “Mamlakatlar tanazzuli sabablari…” kitobi yoqdi.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар