Daryo

Ўзбекистонда 2026 йилда 13 та ГЭС ишга туширилади

Уларнинг умумий қуввати 114 мегаватт бўлиб, йилига 537 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Мазкур лойиҳалар доирасида 254 та янги иш ўрни яратилади.

2 дақиқа ўқиш3 769 кўришлар0 изоҳ3

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни гидроэнергетика соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари юзасидан тақдимот билан танишди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, 2026 йилда 13 та гидроэлектр станцияни фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

Қайд этилишича, уларнинг умумий қуввати 114 мегаватт, йиллик электр ишлаб чиқариш ҳажми 537 миллион киловатт соатни ташкил этади. Мазкур лойиҳалар доирасида 254 та янги иш ўрни яратилади. Бундан ташқари, Бўстонлиқ туманида 28 миллион долларлик грант маблағлари ҳисобидан қуввати 20 мегаватт бўлган шамол электр станцияси қурилмоқда.

Фото: Президент матбуот хизмати

Тақдимотда йирик лойиҳалардан бири сифатида Бўстонлиқ туманидаги Юқори Пском ГЭС қурилиши алоҳида қайд этилди. Қиймати 365 миллион долларга тенг мазкур лойиҳанинг қуввати 160 мегаватт, йиллик электр ишлаб чиқариш ҳажми эса 484 миллион киловатт соатни ташкил этади. Бу 161 мингта хонадонни электр энергияси билан таъминлаш имконини беради. Лойиҳада маҳаллий компонентлар улуши 82 фоиз бўлиши кўзда тутилган.

Фарғона вилояти Сўх туманида “миллий лойиҳа” тамойили асосида Сўх ГЭСни қуриш режалаштирилган. Қуввати 15 мегаватт бўладиган ушбу станция йилига 50 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқаради ва тумандаги электр эҳтиёжининг 71 фоизини барқарор таъминлашга хизмат қилади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, тақдимотда Юқори Тўпаланг ҳудудининг гидроэнергетика салоҳияти ҳам кўриб чиқилди. “Тўпаланг” сув омборига қуйиладиган дарё ва сойларда 42 та кичик ГЭС қуриш орқали 541 мегаватт қувват яратиш, йилига қарийб 1,9 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти борлиги қайд этилди.

Дунё тажрибасида гидротўплаш электр станцияларини қуриш орқали энергияни сақлаш ва қайта тақсимлаш тизимлари кенг жорий этилаётгани таъкидланди. Ўзбекистонда ҳам илк бор умумий қуввати 1,4 гигаватт бўлган 3 та шундай станцияни барпо этиш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, умумий қуввати 164 мегаватт бўлган 29 83 та кичик ва микро ГЭС қуриш режалари ҳам муҳокама қилинди.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар