Каталониянинг “Барселона” клуби ёзги трансфер ойнасида бир қатор етакчи футболчилари бўйича тушадиган таклифларни кўриб чиқишга қарор қилди. Бу ҳақда Diario SPORT нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, “кўк-анорранглилар” молиявий ҳолатни яхшилаш учун таркибдаги айрим юлдузлар билан хайрлашишга тайёр, бироқ уларни арзон гаровга қўйиб юбормоқчи эмас. Алехандро Балде, Жюл Кунде ва Рональд Араухо каби футболчилар жамоа бош мураббийи Ҳанси-Дитер Фликнинг режаларидан ўрин олган ва клуб уларнинг ўйинидан мамнун. Аммо, агар ушбу ўйинчилар учун манфаатли ва юқори нархдаги таклифлар тушса, клуб раҳбарияти уларни кўриб чиқади.
Ҳимоячилар орасида жамоани тарк этиш эҳтимоли энг юқори бўлган футболчи — Алехандро Балде. Манбага кўра, клуб ёш ҳимоячини 50 миллион евродан юқори таклифлар тушса, сотиш имкониятини кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” жорий мавсумда ажойиб натижа қайд этмоқда. Ла Лиганинг 33-туридан сўнг каталонияликлар 85 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Жамоа энг яқин таъқибчиси — Мадриднинг “Реал” клубидан 11 очкога ўзиб кетган.








