Миробод туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётган ўсмир қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.
Тезкор маълумот асосида ўтказилган тадбирда уч нафар шахс тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилган. Эксперт-криминалистика маркази хулосасига кўра, ўсмир ёнидан олинган 0,61 граммга тенг, халқ тилида “Скорост” деб аталувчи ушбу модда таркибида “Алфа ПВП” мавжудлиги тасдиқланди.
“30 март куни ўртоқларим билан овқатлангани боргандик. Чиқишимиз билан ички ишлар ходимлари бизни қўлга олди. Бу бефойда нарса, барибир ёки қамоқ, ёки ўлим билан тугайди. Қилган ишимдан пушаймонман”, дейди қўлга олинган йигит.
Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида гўёки биологик фаол қўшимча сифатида Алфа ПВП туридаги синтетик наркотик моддаларни олиб киришга уринган шахслар ушланганди.








