Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 49,05 сўмга кўтарилиб, 12 190,43 сўм бўлди;
- евро 49,29 сўмга ошиб, 14 362,76 сўм бўлди;
- рубль 1,83 сўмга кўтарилиб, 162,09 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси 15,28 сўмга кўтарилиб, 12 141,38 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.








