Daryo

Тошкент вилоятидаги яширин омбордан 1 млрд сўмлик дорилар топилди

Уйда ташкил қилинган омборхонада хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган, сифати кафолатланмаган дорилар сақланган бўлиб, пойтахтдаги дорихоналарга сотилган.

1 дақиқа ўқиш3 628 кўришлар0 изоҳ2

Тошкент вилоятидаги уйда ташкил этилган яширин омбордан сифати кафолатланмаган ва ноқонуний айланмага киритилган дорилар топилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

ДХХ ва Божхона идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилоятининг Тошкент туманида истиқомат қилувчи, 1991 йилда туғилган шахс ўз яшаш хонадонида хориждан айланма йўллар орқали олиб келинган дори воситаларини сақлаб, пойтахтдаги дорихоналарга сотиш билан шуғулланиб келгани аниқланган.

Омборни кўздан кечириш давомида жами 119 турдаги, 3 356 қутида бўлган 76 318 дона Frotu, Budenofalk, Gaviscon, Baraclude ва бошқа номдаги дори воситалари аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Уларнинг дастлабки умумий қиймати тахминан 1 млрд сўмни ташкил этади.

Ҳозирда дори воситаларидан намуналар олиниб, экспертиза ўтказиш учун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига юборилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Аввал аниқланган яширин омборлар

Февраль ойида Тошкентдаги хонадонда сифат сертификатига эга бўлмаган 3 миллиард сўмлик дори воситалари яширин омбори ташкил қилингани аниқланиб, бу дорилар савдоси билан шуғулланувчилар фаолиятига чек қўйилганди. Март ойида Наманган ва Самарқанддаги яширин омборларда истеъмолга яроқсиз минглаб дорилар сотилаётгани аниқланганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар