Daryo

Ўзбекистонда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаган 322 нафар шахс жарима тўлади

Бу уч ой ичида онлайн кузатув камералари орқали аниқланган ҳуқуқбузарлар бўлиб, яна 1 785 та қоидабузарликка қонунчиликда белгиланган тартибда чора белгиланмоқда.

2 дақиқа ўқиш3 534 кўришлар0 изоҳ2

Ўзбекистонда уч ойда белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ 2 мингдан ортиқ ҳуқуқбузарлик аниқланди. Бу ҳақда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Агентлик қошидаги кузатув камераларидан фойдаланиш ва назорат қилиш бўлими томонидан республиканинг кўплаб ҳудудларида онлайн кузатув камералари ўрнатилган. Агентлик қошидаги кузатув камераларидан фойдаланиш ва назорат қилиш бўлими томонидан республиканинг кўплаб ҳудудларида онлайн кузатув камералари ўрнатилган бўлиб, 2026 йилнинг январь—март ойларида республикада белгиланмаган жойларга чиқинди ташлаш билан боғлиқ жами 2 107 та қоидабузарлик аниқланган.

Шундан 322 та ҳуқуқбузарлик бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланилиб, жарималар ундирилган. Қолган 1 785 та қоидабузарликка қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар белгиланмоқда.

Онлайн кузатув камераларига тушиб қолган ҳуқуқбузарлар

Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги
Фото: Чиқиндиларни бошқариш агентлиги

Белгиланмаган жойга чиқинди ташланса қанча жарима тўланади?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддасига кўра, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш

  • фуқароларга БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача (412 минг сўмдан 1 миллион 236 минг сўмгача),
  • мансабдорларга эса 10 бараваридан 20 бараваригача (4 миллион 120 минг сўмдан 8 миллион 240 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилса фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (2 миллион 60 минг сўмдан

4 миллион 120 минг сўмгача )мансабдорларга БҲМнинг 20 бараваридан 30 бараваригача (

8 миллион 240 минг сўмдан 12 миллион 360 минг сўмгача) миқдорда жарима солинади.


Республика бўйича 700 га яқин онлайн кузатув камераси ўрнатилган

Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида жами 700 га яқин онлайн кузатув камераси ўрнатилган бўлиб, улар нафақат чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам аниқлаш ва чора кўриш имконини беради. Мамлакатда 2025-йилда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш бўйича 10 мингдан ортиқ ҳолат аниқланган. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Ўзбекистонда 2025 йилда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш бўйича 10 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

Ўзбекистонда 2025 йилда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш бўйича 10 мингдан ортиқ ҳолат аниқланди

28-Январ, 21:49

Тошкентда 2025 йилда чиқинди ёқиб, атмосферани ифлослантирган минглаб фуқаролар жаримага тортилди

Тошкентда 2025 йилда чиқинди ёқиб, атмосферани ифлослантирган минглаб фуқаролар жаримага тортилди

5-Январ, 15:15

Ўзбекистонда чиқинди ташлаш ҳолатлари бўйича йил бошидан бери қанча жарима қўлланилгани айтилди

Ўзбекистонда чиқинди ташлаш ҳолатлари бўйича йил бошидан бери қанча жарима қўлланилгани айтилди

12-Ноябр 2025, 20:45

Тошкентда чиқинди ташлаш тартибини бузганларга 2 млрд сўм жарима қўлланилди

Тошкентда чиқинди ташлаш тартибини бузганларга 2 млрд сўм жарима қўлланилди

7-Ноябр 2025, 22:34

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар бир кунда жами 225 млн сўм жаримага тортилди

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлар бир кунда жами 225 млн сўм жаримага тортилди

16-Октабр 2025, 20:43

Ўзбекистонда автомобилдан чиқинди ташлаганлик учун жарима миқдори оширилиши мумкин

Ўзбекистонда автомобилдан чиқинди ташлаганлик учун жарима миқдори оширилиши мумкин

28-Май 2025, 21:58

Тошкент автобусларида сентябрда йўл ҳақини тўламаган 14 мингдан ортиқ йўловчи жаримага тортилди

Тошкент автобусларида сентябрда йўл ҳақини тўламаган 14 мингдан ортиқ йўловчи жаримага тортилди

24-Сентабр, 19:40

Радар жаримасидаги QR-коддан сув ҳисоблагич гувоҳномаси чиқди. Метрология институти изоҳ берди

Радар жаримасидаги QR-коддан сув ҳисоблагич гувоҳномаси чиқди. Метрология институти изоҳ берди

21-Сентабр, 13:38