Daryo

Россия Яқин Шарқдаги урушдан миллиардлаб доллар ишлаб топди — Bloomberg

Глобал нефть нархларининг ошиши ва Ҳормуз бўғози ёпилиши Россия нефтьига талабни оширди. Икки ҳафталик сулҳ ва Украинанинг Россия энергетика объектларига зарбаси Кремльни фойдадан маҳрум қилиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш16 524 кўришлар0 изоҳ6

Яқин Шарқдаги уруш туфайли Россия нефть етказиб бериш ҳажмини оширди ва ҳафтасига 2,02 миллиард долларгача даромад олди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 мартдан 5 апрелгача экспорт ҳажми ҳафтасига 2,02 миллиард долларгача ошган. Бу 2022 йил июнидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Россия бундан кўпроқ ҳажмда фақат Украинадаги урушининг дастлабки даврида экспорт қилган.

Кемаларни кузатиш натижаларига кўра, 5 апрелгача бўлган ҳафтада Россия 28 та танкерга 20,88 миллион баррел нефть юклаган. Бу аввалги ҳафтадаги 22 та танкер орқали ташилган 16,62 миллион баррелга нисбатан сезиларли ўсишдир. Ўртача етказиб бериш кунига 2,98 миллион баррелни ташкил этган.

Яқин Шарқдаги уруш глобал нефть нархлари кўтарилишига олиб келди. Эрон амалда Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун ёпганидан сўнг Россия нефтьига бўлган талаб ошди. Россиянинг Urals нефтининг нархи кетма-кет бешинчи ҳафта ошиб бормоқда. Унинг бир баррели 116 долларга баҳоланган, бу сўнгги йиллардаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Украина Россия нефть инфратузилмасига зарба бермоқда. АҚШ ва Эрон ўртасидаги икки ҳафталик сулҳнинг туфайли нефть нархи тушиб кетиб, Кремль юқори нархлардан тўлиқ фойда ололмаган.

“Дронлар ҳужуми туфайли Болтиқ денгизидаги Уст-Луга портидан хом нефть етказиб бериш тўхтаб қолган. Қўшни Приморск портида фаоллик ошган. 6 апрель куни кечқурун Уст-Лугага яна зарба берилди, айнан юкларни ортиш қайта тикланган пайтда порт ҳужумга учради. Бу нефть етказиб беришнинг узилишини давом эттириши мумкин”, дейилади хабарда.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар