Daryo

Эрон Ҳормуздан ўтадиган кемалар учун криптовалютада тўлов талаб қилди

Транзакцияларни кузатувлардан ва эҳтимолий санкциялардан ҳимоя қилиш мақсадида тўлов воситаси сифатида айнан криптовалюта танланган.

1 дақиқа ўқиш10 785 кўришлар0 изоҳ11

Эрон Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланадиган кема эгаларидан тўловни криптовалютада амалга оширишни талаб қилди. Бу ҳақда Financial Times хабар берди.

Эрон нефть, газ ва нефть-кимё маҳсулотлари экспортчилари иттифоқи раиси Ҳамид Ҳусайнийнинг айтишича, тўлов ҳар бир олиб ўтилган баррел учун бир долларга тенг бўлади. Бўш танкерлар бўғоздан бепул ўтиши мумкин.

Транзакцияларни кузатувлардан ва эҳтимолий санкциялардан ҳимоя қилиш мақсадида тўлов воситаси сифатида айнан криптовалюта танланган. Кемалар бўғоз бўйлаб ҳаракатланишдан аввал Эрон расмийларини хабардор қилиши ва улардан рухсат олиши шарт. Бунга риоя этмаган кемалар “йўқ қилиниши” мумкин.

АҚШ, Исроил ва Эрон 8 апрелга ўтар кечаси урушда вақтинчалик сулҳга эришди. Икки ҳафталик сулҳ Эрон кемалар ҳаракатланиши учун Ҳормуз бўғозини очишини назарда тутади. АҚШ эса Теҳронга ҳужумларини тўхтатади. Ўн тўрт кун давомида томонлар тўғридан-тўғри музокаралар орқали якуний тинчликка эришиши керак.

Бироқ сулҳга эришилганидан бир неча соат ўтиб Исроил Ливанга авиазарбалар йўллади ва 250 дан ортиқ одамнинг ўлимига сабаб бўлди. Эрон сулҳ шартларига Ливанга ҳужум қилмаслик киритилганини таʻкидлади ва АҚШни сулҳни бузганликда айблади. Шундан сўнг Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатланиш ёпиб қўйилди. Томонлар 10 апрель куни Покистоннинг Исломобод шаҳрида музокара ўтказиши кутилмоқда, аммо унда Теҳрон расмийлари иштирок этиши номаʻлум.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар