Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 20,50 сўмга ошиб, 12 228,58 сўм бўлди;
- евро 166,78 сўмга кўтарилиб, 14 282,98 сўм бўлди;
- рубль 0,96 сўмга юқорилаб, 155,96 сўмни ташкил этди.

Ўзбекистонда доллар курси 3 апрелдан буён пастламади. Бундан аввал доллар курси 32,74 сўмга кўтарилиб, 12 208,08 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.








