Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, 4 апрель, шанба куни Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах вилоятларида, Фарғона водийсида, шунингдек, республика жанубидаги тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғади, баъзи жойларда момақалдироқ билан кузатилади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража илиқ бўлади.
Якшанба куни республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республика шимолида, жанубида ва чўл ҳудудларда шамол тезлиги 13-18 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда шанба куни вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-17 даража, кундузи 19-21 даража бўлади. Якшанба куни кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 22-24 даража бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёмғир ёғади
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.
1 дақиқа ўқиш4 796 кўришлар0 изоҳ1
Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.








