Daryo

Шавкат Мирзиёев БМТ Туризм бош котибини қабул қилди

Ўзбекистон ва БМТнинг ушбу ихтисослашган муассасаси ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, қўшма лойиҳалар ва туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

1 дақиқа ўқиш3 763 кўришлар0 изоҳ0

Шавкат Мирзиёев 1 апрель куни мамлакатда ташриф билан бўлиб турган БМТ Туризм бош котиби Шайха Носир ал Новайсни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон ва БМТнинг ушбу ихтисослашган муассасаси ўртасидаги кўп қиррали ва узоқ муддатли ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ташкилот раҳбари Ўзбекистонда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади. Сайёҳлик инфратузилмасини модернизация қилиш ва хизматларни диверсификация қилиш бўйича изчил чоралар амалга оширилмоқда. Авиақатновлар географияси кенгаймоқда, янги музейлар ташкил этилмоқда, йирик маданий тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

Сўнгги 8 йилда мамлакатга келган сайёҳлар сони 6 баробар кўпайиб, қарийб 12 миллион нафарга етгани алоҳида қайд этилди. 2030-йилга қадар уларнинг сонини 20 миллионга, туризмнинг ялпи ички маҳсулотидаги улушини эса 7 фоизга етказиш режалаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон ва БМТ Туризм  ўртасидаги ҳамкорлик жадал суръатда ривожланиб бораётгани катта мамнуният билан таъкидланди. 2023-йилда Самарқанд шаҳрида ташкилот бош ассамблеяси муваффақиятли ўтказилди, Халқаро туризм академияси ташкил этилди, яқинда эса “Ипак йўлида туризм” мавзусидаги офиснинг очилиши бўлиб ўтади.

Ўзбекистон ташаббуси билан БМТ бош ассамблеясининг 2027-йилни Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияси қабул қилинди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Суҳбат чоғида томонлар шерикликни янада ривожлантириш, жумладан, сайёҳлик соҳасида халқаро ҳуқуқий базани такомиллаштириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, экспертлик ва техник ҳамкорликни кенгайтириш, туризм соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш ниятида эканини қатъий тасдиқлади.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар