“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Коул Палмер жамоанинг ҳозирги ҳолати ҳамда ўйин тактикаси ўзгарганидан норози. The Sun нашрининг маълум қилишича, 23 ёшли футболчи ёзги трансфер ойнаси вақтида бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқишга тайёр.
Манбанинг таъкидлашича, жамоанинг янги тактик схемаси Палмернинг майдондаги эркинлигини чеклаб қўймоқда. Ҳозирда инглиз футболчисига “Манчестер Юнайтед”, “Реал Мадрид” ва “Бавария” каби клублар қизиқиш билдирмоқда.
Палмернинг Лондон клуби билан шартномаси 2033 йилга қадар амал қилса-да, жамоанинг Чемпионлар Лигасига йўлланма олиш имконияти пасайиб бораётгани унинг клубда қолиш қарорига таъсир кўрсатиши мумкин. Бундан ташқари, футболчининг ўзи туғилиб ўсган Манчестер шаҳрига қайтиш истаги борлиги ҳам айтилмоқда.
Маълумот учун, жорий мавсум Коул Палмер барча мусобақалар доирасида жами 25 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 10 та гол ва 3 та ассист ёздириб қўйган. Transfermarkt портали футболчининг қийматини 110 миллион еврога баҳоламоқда.








