“Челси” яримҳимоячиси Коул Палмер фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин. Sky Sports нашри хабарига кўра, футболчи жорий мавсум жамоанинг муҳим фигураси бўлиб келаётганига қарамай, уни тез-тез безовта қилаётган жароҳатлар сабаб клубини ўзгартириш эҳтимоли пайдо бўлган.
Манбада таъкидланишича, Палмер туғилиб ўсган шаҳри — Манчестердаги ҳаётга қайтишни истамоқда. Шу боис унинг “Манчестер Юнайтед”га трансфери эҳтимолдан холи эмас. Футболчи Чемпионлар Лигасидаги сўнгги учрашувни ўтказиб юборди. Бош мураббий Лиам Росеньор ўйиндан кейинги матбуот анжуманида бу қарор эҳтиёт чораси сифатида қабул қилинганини маълум қилди. Палмер аввалги баҳсдан сўнг ноқулайлик ҳис қилган.
“Челси” Чемпионлар Лигасининг 7-турида “Пафос”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида 13 очко билан саккизинчи ўринга кўтарилиб олди. Жамоага 1/16 финал босқичига тўғридан-тўғри йўл олиш учун навбатдаги учрашувда ҳам ғалаба қозониш зарур. “Аристократлар” мусобақанинг охирги туридан “Наполи”га қарши майдонга тушади.
Маълумот учун, жорий мавсумда Коул Палмер барча мусобақалар доирасида жами 13 та ўйинда майдонга тушиб, беш гол муаллифига айланган. Transfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 120 миллион еврога баҳоламоқда.








