Daryo

АҚШ Эрон ракета арсеналининг учдан бир қисминигина йўқ қилганини тасдиқлаши мумкин — Reuters

Разведка баҳосига кўра, Теҳрон ҳали ҳам катта ҳажмдаги ракеталар захирасига эга ва жанговар ҳаракатлар тугагач, ҳозирда шикастланган ёки фойдаланиш имкони бўлмаган айрим ракеталарни тузатиши мумкин.

2 дақиқа ўқиш12 421 кўришлар0 изоҳ7

Қўшма Штатлар Эрон ракеталарининг атиги учдан бир қисмини йўқ қилганини тасдиқлаши мумкин, деб хабар берди 27 март куни Reuters АҚШ разведкаси маълумотларидан хабардор бўлган беш нафар аноним манбага таяниб.

Агентлик суҳбатдошларига кўра, ракеталарнинг яна тахминан учдан бир қисми шикастланган, йўқ қилинган ёки ерости туннеллари ва бункерларида вайроналар остида қолган. Оқ уй Reuters’нинг бу борадаги сўровига жавоб бермаган.

Манбалардан бирининг айтишича, разведка дронлар бўйича ҳам шунга ўхшаш маълумотларга эга — Эрон дронларининг тахминан учдан бир қисми йўқ қилингани ҳақида маълум даражада ишонч билан гапириш мумкин.

Разведка баҳосига кўра, Теҳрон ҳали ҳам катта ҳажмдаги ракеталар захирасига эга ва жанговар ҳаракатлар тугагач, ҳозирда шикастланган ёки фойдаланиш имкони бўлмаган айрим ракеталарни тиклаши мумкин.

Пентагон маълумотига кўра, уруш бошланганидан бери Эрон ракета ва дрон зарбалари сонини 90 фоизга камайтирган. АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги эса Эроннинг ракета ва дрон ишлаб чиқариш қувватларининг 66 фоизи шикастланган ёки йўқ қилинганини билдирди. Қўмондонлик уруш давомида қанча ракета ва дрон йўқ қилингани бўйича аниқ рақамларни очиқламади.

Reuters суҳбатдошларидан бирининг айтишича, уруш бошланишидан олдин Эронда қанча ракета бўлганини аниқлаш қийин. АҚШ бундай маълумотларни ошкор қилмаган. Исроил ҳарбийларининг баҳосига кўра, урушдан олдин Эрон Исроил ҳудудига етиб бора оладиган 2500 та баллистик ракетага эга бўлган.

Исроилнинг юқори мартабали ҳарбий мулозимининг айтишича, уруш давомида 335 дан ортиқ ракета учириш қурилмалари, яъни Эрон ракета салоҳиятининг тахминан 70 фоизи “зарарсизлантирилган”. Исроил расмийлари қолган 30 фоиз ракета қувватини йўқ қилиш қийин бўлишини таъкидламоқда.

Аввалроқ АҚШ ва Исроил Эрондаги минглаб нишонларга зарба бериши ортидан ўзининг миллиардлаб долларлик ҳарбий техникасини йўқотгани, айримларига жиддий зарар етгани ҳақида хабар берилганди.

Қуруқликдаги техникаларнинг аксарияти Эроннинг баллистик ракеталари ва дронлари ҳужумига учраган. Урушнинг дастлабки уч ҳафтасидаги зарарни қоплаш ва техникани тиклаш қиймати тахминан 1,4 миллиарддан 2,9 миллиард долларгача баҳоланган.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар