Daryo

Исроил Эронга ҳужум қилишига оид махфий маълумотлар тармоққа сиздирилди 

“Ўта махфий” деб таснифланган ҳужжатни бешта давлат разведкаси кўриши мумкин бўлган. АҚШ тергов бошлади

1 дақиқа ўқиш29 784 кўришлар0 изоҳ0

Исроил Эронга қарши жавоб зарбасига тайёргарлик кўраётганига оид махфий маълумотлар тармоқларга сиздирилди. Ҳолат юзасидан АҚШ тергов бошлади. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, CNN хабар берди.

Иллюстратив фото: ChatGPT

15 ва 16 октябрь саналари билан белгиланган ҳужжатлар 18 октябрда интернетда тарқала бошлаган. Улар биринчи марта Middle East Spеctаtоr Telegram канали томонидан эълон қилинган. Қоғозлар “ўта махфий” деб таснифланган, уларни фақат АҚШ ва унинг “Беш кўз” иттифоқчилари — Австралия, Канада, Янги Зеландия ва Буюк Британия кўриши мумкин.

Ҳужжатларда Исроилнинг Эронга қарши жавоб зарбаси бериш учун олиб бораётган тайёргарлиги ҳақида маълумот берилган. У Миллий геофазовий разведка агентлиги томонидан тайёрланган бўлиб, унда Исроил ўқларни ташиш режаларини тузаётгани айтилган.

Бошқа бир ҳужжатдаги маълумотлар эса Миллий хавфсизлик агентлигидан олинган. Унда Исроил ҳарбий-ҳаво кучларининг “ҳаво-ер” тоифасидаги ракеталар билан ўтказилган машқлари тасвирланган. Ҳужжатларни тарқатганлар бу Исроилнинг Эронга қарши зарба беришга тайёргарлигининг бир қисми бўлиши мумкинлигини истисно этмаган.

АҚШ олиб бораётган тергов доирасида, Пентагондан чиққан деб тахмин қилинаётган ҳужжатга кимлар кириш ҳуқуқига эга бўлгани текширилмоқда. Ҳар қандай ахборот сизиб чиқиши автоматик равишда Федерал қидирув бюроси, Пентагон ва АҚШ разведка хизматлари томонидан биргаликда тергов ўтказилишига олиб келади.

Эрон 1 октябрь куни Исроилга кенг кўламли ракета ҳужумини амалга оширди. Бу Исроилнинг Байрутга ҳужуми оқибатида Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерал майори Аббос Нилфорушон ва “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳнинг ўлимидан кейин содир бўлди. Исроил мудофаа армияси Эрон ҳужумидан сўнг “жиддий ва аҳамиятли” жавоб беришни ваъда қилди.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар