Daryo

АҚШ Яқин Шарққа қўшимча 10 минг ҳарбий юбормоқчи — WSJ

Улар Эрон чегараси яқинида ёки Эрон нефтининг 90 фоизи экспорт қилинадиган Харг ороли атрофида жойлаштирилиши прогноз қилинмоқда.

1 дақиқа ўқиш3 358 кўришлар0 изоҳ2

АҚШ президенти Дональд Трамп Яқин Шарққа қўшимча 10 минггача қўшин юборишни кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда режалардан хабардор Пентагон расмийлари The Wall Street Journal газетасига маълум қилди.

Маълумотларга кўра, бу кучлар таркибига 10 минггача ҳарбий хизматчи ва зирҳли техника кириши мумкин. Улар аввалроқ минтақага юборилган қарийб 5 минг денгиз пиёдаси ва 82-ҳаво-десант дивизияси аскарларига қўшилади. 

“Аввал ҳам айтганимиздек, барча ҳарбий вариантлар президент Трамп ихтиёрида қолади”, деди Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Анна Келли.

Ҳозирча қўшинлар қаерга жойлаштирилиши аниқ эмас. Улар Эрон чегараси яқинида ёки Эрон нефтининг 90 фоизи экспорт қилинадиган Харг ороли атрофида жойлаштирилиши мумкин. Форс кўрфазида жойлашган, узунлиги қарийб 8 километр бўлган Харг ороли мамлакатнинг муҳим нефть маркази ҳисобланади.

WSJ журналисти Алекс Уорд маълумотига кўра, АҚШ аллақачон Эрон ҳудудида қуруқликдаги операцияни ўтказишни режалаштирган. Пиёда қўшинлар иштироки яқин вақт ичида бошланиши мумкин. Эрон агар қуруқликдан ҳужум бошланса, бутун Форс кўрфазини миналаштиришидан огоҳлантирган. Қуруқликдаги ҳарбий операция АҚШ президенти Дональд Трампнинг урушни май ойигача тугатиш режаларига ҳам таъсир кўрсатади. 

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар