Daryo

Ўзбекистонда доллар курси тушди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш15 222 кўришлар0 изоҳ0

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 мартда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 24,39 сўмга пастлаб, 12 171,61 сўм бўлди;
  • евро 23,41 сўмга тушиб, 14 117,85 сўм бўлди;
  • рубль 1,94 сўмга пастлаб, 149,80 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси 3,94 сўмга кўтарилиб, 12 196,00 сўм бўлганди.

Марказий банк маълумотларига кўра, 2025-йилда аҳоли ва банклар ўртасида 33,6 миллиард доллар эквивалентидаги чет эл валютаси олди-сотди қилинган. Бу 2024-йилдагидан 8,1 миллиард долларга (32 фоиз) кўп. Ўтган йили банклар жисмоний шахслардан 21,6 миллиард доллар миқдоридаги хорижий валюталар харид қилган. Аҳолига эса 12 миллиард доллар сотилган.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар