Daryo

Россияда 2025 йилда 100 мингдан ортиқ ўзбекистонлик иш билан таъминланди

Уларнинг қарийб ярми йирик компанияларда ишламоқда. Айни пайтда Россияда вақтинча меҳнат қилаётган ўзбекистонликлар сони 1,3 миллион атрофида экани қайд этилди.

1 дақиқа ўқиш3 588 кўришлар0 изоҳ2

2025 йилда 100 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Россияда иш билан таъминланди. Бу ҳақда “ТАСС” президент маслаҳатчиси ўринбосари Раҳим Ҳакимов томонидан тайёрланган ҳисоботга таяниб хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтган йили 106 мингга яқин ўзбекистонлик Россияга ташкил этилган тартибда ишга юборилган. Уларнинг қарийб 50 минг нафари йирик корхоналарда, жумладан Газпром, Лукойл, КамАЗ, АвтоВАЗ, Ozon ва SPAR каби компанияларда иш бошлаган.

Ҳисоботда қайд этилишича, ҳозирда Россияда вақтинча меҳнат қилаётган Ўзбекистон фуқаролари сони 1,3 миллион атрофида баҳоланмоқда. Бу икки давлат ўртасидаги меҳнат миграцияси кўлами юқорилигини кўрсатади.

Шунингдек, 2025 йилда эришилган келишувларга кўра, меҳнат патентини расмийлаштириш жараёнининг айрим босқичларини Ўзбекистон ҳудудида амалга ошириш имконияти кўриб чиқилмоқда. Бу эса фуқароларга Россияга чиқишдан олдин ҳужжатларни тайёрлашни енгиллаштиради.

Бундан ташқари, ишга кетаётган фуқароларни олдиндан тайёрлаш тизимини кенгайтириш режалаштирилган. Хусусан, рус тили бўйича тест синовлари тизимини ривожлантириш, Жиззах ва Андижон вилоятларида янги тест марказларини очиш таклиф этилган.

Қайд этилишича, бу ташаббуслар Фарғона водийси ҳудудини ҳам қамраб олиб, аҳолининг катта қисмини меҳнат миграцияси учун зарур билим ва кўникмалар билан таъминлашга хизмат қилади.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар