Daryo

Ўзбекистонда йил бошидан буён 2 млрд кВт соат “яшил” энергия ишлаб чиқарилди

Бу турдаги энергия ишлаб чиқариш ҳажмининг ортиши натижасида 537 млн куб метр газ тежалиб, 1 млн 158 минг тоннадан ортиқ зарарли чиқиндилар олди олинди.

2 дақиқа ўқиш4 280 кўришлар0 изоҳ1

2026 йил бошидан буён Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми 2 миллиард кВт соатдан ошди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, 20 март ҳолатига қуёш фотоэлектр станциялари 959,2 млн кВт соат, шамол электр станциялари эса 1 млрд 56,2 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Жами ишлаб чиқариш ҳажми 2 млрд 15,4 млн кВт соатни ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 43 фоизга юқори.

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда умумий қуввати 5 582 мегаватт бўлган 15 та қуёш ва 5 та шамол электр станцияси фаолият юритмоқда. Сўнгги йилларда қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажми изчил ошиб бормоқда: 2024-йилда 4,86 млрд кВт соат, 2025-йилда эса 10,5 млрд кВт⋅соат “яшил” энергия ишлаб чиқарилган.

Мазкур натижалар натижасида 537 млн куб метр табиий газ тежалган, атмосферага 1 млн 158 минг тоннадан ортиқ зарарли моддаларнинг чиқарилиши олди олинган. Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, бу экологик ва иқтисодий самарадорликнинг ошиб бораётганини кўрсатади.

Шунингдек, йил бошидан гидроэлектр, қуёш ва шамол станциялари томонидан жами 3 млрд 160 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу ҳажм 5,2 млн хонадоннинг уч ойлик ёки 1,3 млн хонадоннинг бир йиллик электр истеъмолига тенг экани қайд этилди.

Мутахассисларнинг қайд этишича, қайта тикланувчи энергия манбаларининг кенгайиши мамлакат энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш, табиий ресурсларни тежаш ва экологик барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2026 йил февраль ойида Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилган электр энергияси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 203 фоизга ошган.

Вазирлик маълумотига кўра, жорий йил февраль ойида йирик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари 371 млн кВт соат, шамол электр станциялари эса 444 млн кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Натижада қайта тикланувчи манбалардан ишлаб чиқарилган умумий электр энергияси ҳажми 815 млн кВт соатни ташкил этган.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар