Daryo

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Рамазон ҳайити ва Наврўз арафасида табрик алмашди

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев телефон орқали мулоқотда биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

1 дақиқа ўқиш3 578 кўришлар0 изоҳ1

Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити ва Наврўз байрами билан бир-бирларини табриклади.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари 19 март куни телефон орқали мулоқотда биродар халқларга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Суҳбатда Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи йиғилишида эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа устувор соҳаларда қўшма кооперация лойиҳалари илгари сурилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар, шунингдек, Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди. Унинг янада кескинлашиши кенг минтақа учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга, жаҳон иқтисодиёти рецессиясига олиб келиши мумкинлиги, вазиятни фақат сиёсий-дипломатик воситалар билангина тез фурсатда юмшатиш зарурлиги қайд этилди.

Бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади. Президент қарорига кўра, Рамазон ҳайити миллий анъана ва урф-одатларга ҳамда Наврўз умумхалқ байрамига уйғун ҳолда кўтаринки руҳда ўтказилиши белгиланган. Рамазон ҳайити муносабати билан 18 март куни Ўзбекистон Афғонистонга 300 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами юборди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар