Daryo

Қўқондаги уйда газ портлаши сабаби маълум қилинди

Мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида газ портлаши содир бўлган хонадонда уй эгаси газ плитасида носоз ва ностандарт шлангдан фойдалангани аниқланди.

1 дақиқа ўқиш10 712 кўришлар0 изоҳ1

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Қўқондаги уйда бир кишининг ҳалок бўлишига олиб келган газ портлашига нима сабаб бўлганини маълум қилди.

“Мутахассислар томонидан ўрганиш жараёнида аниқландики, ушбу чақнаш содир бўлган хонадонда уй эгаси газ плитасидан фойдаланган пайтда носоз ва ностандарт шлангдан фойдаланган ва бу охир-оқибат ўша катта фожиага сабаб бўлди”, деди вазирлик ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов.

Фото: ФВВ

​

ФВВ вакили газ аниқловчи анализатор, яъни агар хонага газ сизиб чиқса, манбайини ўчирадиган қурилма ҳақида ҳам маълумот берди. Бу автоматлашган тизим ва энг хавфсиз ҳисобланишини

қайд этди.

Қўқондаги портлаш

“Бўстон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўп қаватли уйда газ портлаши 25 февраль куни содир бўлиб, ёнғин келиб чиққанди. Бахтсиз ҳодиса сабаб мазкур уйда истиқомат қилган, 2007-йилда туғилган фуқаро бетон қоплама (плита) босиб қолиши сабабли оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “а” банди (ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлишига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноят иши Тергов департаменти томонидан назоратга олинди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар