Daryo

Ўзбекистонликларга Исроил ҳудудини вақтинча тарк этиш тавсия қилинди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси фуқароларга вазият барқарорлашгунга қадар Исроил ҳудудини вақтинча тарк этишни тавсия қилди. Исроилни Миср чегарасидаги тун-у кун фаолият юритувчи “Бегин” чегара ўтиш пункти орқали чиқиш тавсия этилди. Ўзбекистон фуқаролари Синай яриморолига кириш учун виза шарт эмаслиги эслатилди.

1 дақиқа ўқиш6 948 кўришлар0 изоҳ2

Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашуви ортидан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ўз фуқароларига шошилинч тавсия билан чиқди.

Баёнотда ўзбекистонликларга ҳушёрликни сақлаш, Исроил ҳукумати томонидан белгиланган хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш ва имкон қадар кейинги кўрсатмалар олингунга қадар махсус жиҳозланган хавфсиз ҳудудларда бўлиш қатъий тавсия этилган.

Элчихона расмий кўрсатмаларга диққат билан амал қилиш, зарурациз кўчага чиқишни чеклаш ва хотиржамликни сақлаш муҳимлигини таъкидланган ва вазият барқарорлашгунга қадар мамлакатни вақтинча тарк этиш тавсия қилинган.

“Исроил-Миср чегарасидаги тун-у кун ишлайдиган “Бегин” чегара ўтиш пунктига алоҳида эътибор қаратилган; шу билан бирга, Ўзбекистон фуқароларининг Синай яриморолига кириши учун виза талаб қилинмайди. Чегарадан ўтишни тезлаштириш мақсадида чегара божларини олдиндан онлайн тарзда тўлаш тавсия этилади”, дейилади хабарда.

Ўзбекистонликларга бошқа қуруқликдаги ўтиш пунктларидан фойдаланиш тавсия этилмаган. Маълум қилинишича, уларнинг иш вақти ўзгариши мумкин, шунинг учун саёҳатни режалаштиришдан олдин долзарб маълумотларни аниқлаштириш ҳақида огоҳлантирилган.

Элчихона, шунингдек, фуқароларни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги дипломатик ваколатхоналарнинг расмий манбаларидаги янгиликларни мунтазам кузатиб боришга ҳамда Исроил хизматларининг огоҳлантиришлари ва тавсияларини инобатга олишга чақиради.

Фавқулодда вазиятларда ватандошлар қуйидаги телефон рақамлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076, +972 54 485 1397 ёки [email protected] электрон почтаси орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар