Daryo

Эрон олий раҳнамоси ўлгани тасдиқланди

Хоманаийнинг ўлими муносабати билан мамлакатда 40 кунлик миллий мотам ва бир ҳафталик таътил эълон қилинди.

1 дақиқа ўқиш23 566 кўришлар0 изоҳ15

Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий 28 февраль куни мамлакатга қилинган ҳужумларда ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда Эроннинг IRNA, Fars, Tasnim, Меhr, ISNA медиалари хабар берди.

Эрон олий раҳнамоси ўлими муносабати билан мамлакатда 40 кунлик миллий мотам ва бир ҳафталик таътил эълон қилинди. Хоманаийдан ташқари Исроил ва АҚШ ҳужумлари оқибатида унинг қизи, куёви, набираси ва келини ҳам ҳалок бўлган.

Дастлаб Хоманаийнинг ўлими ҳақида Исроил оммавий ахборот воситалари хабар тарқатган эди. Ўшанда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи бу маълумотни рад этган. У олий раҳнамо ва мамлакат президенти Масъуд Пезешкиён тирик эканини айтган.

Шундан кейин Reuters агентлиги Исроилнинг юқори мартабали расмийсига таяниб, Хоманий ўлганини маълум қилди. АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам бу маълумотни тасдиқлаганди.

86 ёшли Оятуллоҳ Али Хоманаий 1989 йилдан буён Эронни бошқариб келмоқда. Олий раҳбар сифатида у мамлакатда ҳокимиятнинг барча тармоқлари, шунингдек, ҳарбий ва суд тизими устидан энг юқори ваколатларга эга.

Исроил ва АҚШ 28 февраль куни Эронга ҳужумларни бошлади, бунга жавобан Ислом республикаси АҚШнинг Яқин Шарқдаги базаларига ва Исроилга ракеталар учирди. Ҳозирда Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони ва Баҳрайнда портлашлар қайд этилган.​ АҚШнинг Баҳрайндаги базаси жиддий шикастланган. Минтақа давлатларининг аксарияти ўзининг ҳаво ҳудудини ёпган, бу давлатларга кириш ва чиқиш рейслари тўхтатилган.

Воқеага алоқадор сўнгги янгиликлар ва видеоларни @daryo_live каналида ҳам кузатиб боринг.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар