Daryo

Ўзбекистонда 1 мартдан жарима хатлари почта орқали келмайди

Бунга “Ўзбекистон почтаси” ИИВнинг “Хавфсиз шаҳар” тизимлари билан 2026 йил учун шартнома имзоламагани сабаб бўлган.

1 дақиқа ўқиш6 449 кўришлар0 изоҳ3

“Ўзбекистон почтаси” АЖ 2026 йил 1 мартдан бошлаб йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун ЙҲХХ Жамоат хавфсизлик департаменти томонидан шакллантириладиган маъмурий баённомалар — жарима хатларини етказиб бериш хизмати тўхтатилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, хизмат кўрсатишнинг тўхтатилишига Ички ишлар вазирлигининг “Хавфсиз шаҳар” тизимларини ривожлантириш давлат муассасаси билан 2026 йил учун шартнома имзоланмагани сабаб бўлган. Шу боис мазкур йўналишдаги почта жўнатмалари қабул қилинмайди ва етказилмайди.

“Ўзбекистон почтаси” АЖ мазкур масала юзасидан қўшимча тафсилотлар эълон қилиниши билан жамоатчиликка маълум қилиб борилишини билдирди.

Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, жарима хатларини етказиб бериш тўхтатилишини тасдиқлади. Идора “Хавфсиз шаҳар“ концепцияси доирасида қарорларнинг кўчирма нусхаси ва унга илова қилинган материаллар синов тариқасида қуйидаги манбалар орқали юборилиши йўлга қўйилганини билдирди:

  • давлат хизматлари портали: my.gov.uz (МйГов мобил иловаси);
  • СафеРоад мобил иловаси;
  • Роад24 мобил иловаси;
  • Ягона интерактив давлат хизматлари мобил иловаси (МИБ).
  • Ҳамроҳ мобил иловаси қарор расмийлаштирилиши билан 6079 рақамидан SMS-хабарнома юборилади.

Агар SMS-хабарнома келмаса, my.gov.uz порталига кириб, телефон рақамингизни рўйхатдан ўтказиш лозим — шундан сўнг барча хабарномалар автоматик равишда юборилади.

Мазкур рақамли хизматлардан фойдаланиш вақти чекланмаган, қўшимча рўйхатдан ўтиш ёки ҳужжат тақдим этиш талаб этилмайди, қарор расмийлаштирилиши билан бир вақтда барча материаллар билан танишиш ҳамда қонунчиликда белгиланган муддатларда жаримани тўлаш имконияти мавжуд.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар