АҚШ делегацияси Женевада ўтаётган музокаралар чоғида Эрон томонига ўта оғир талабларни қўйди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри журналисти Алекс Уордга таяниб, “Ҳаққин.аз” хабар берди.
Эълон қилинган ҳужжатга кўра, Америка томонининг позицияси қуйидаги асосий пунктлардан иборат:
1. Эроннинг учта асосий ядро маркази — Фордо, Натанз ва Исфаҳон объектлари бутунлай йўқ қилинади.
2. Шу вақтгача тўпланган барча бойитилган уран захиралари АҚШга топширилади.
3. Чекловлар доимий характерга эга бўлади. Биримда ҳеч қандай амал қилиш муддати бўлмайди.
4. Эрон ҳудудида уранни бойитиш жараёни тўлиқ тўхтатилади. Фақатгина битта истисно — Теҳрон тадқиқот реакторини сақлаб қолишга рухсат берилиши мумкин.
5. Дастлабки босқичда санкциялар минимал даражада юмшатилади. Чекловларнинг кейинги босқичда олиб ташланиши фақат Эрон барча шартларни узоқ муддат давомида сўзсиз бажарганидан сўнг кўриб чиқилади.
Маълумот ўрнида, АҚШ президенти аввалроқ Дональд Трамп агар музокаралар натижа бермаса, ҳарбий вариантлар кўриб чиқилишини бир неча бор таъкидлаб, мамлакатга ҳужум қилиш билан таҳдид қилган.
Айни дамда Вашингтон Яқин Шарқ ва Европадаги базаларига 150 дан ортиқ ҳарбий самолётни жойлаштирган. Бундан ташқари USS Abraham Lincoln ва USS Geral R. Ford авиаташувчилари минтақа томон ҳаракатланмоқда. Ушбу икки кема жами 5 000 дан ортиқ ходим ва 150 та самолётни сиғдира олади.








