Daryo

Ўзбекистонда доллар курси бир неча кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш8 152 кўришлар0 изоҳ0

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 февралда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 36,93 сўмга кўтарилиб, 12 169,41 сўм бўлди;
  • евро 0,10 сўмга тушиб, 14 359,90 сўм бўлди;
  • рубль 0,14 сўмга пастлаб, 158,95 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси 5,38 сўмга пастлаб, 12 132,48 сўм бўлганди. Ушбу валюта курси 11 февралдан буён пастлаб келаётганди. 

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар