Daryo

“Манчестер Сити” бешинчи дивизионга тушириб юборилиши мумкин — манба

Премьер Лига раҳбарияти “Манчестер Сити”ни 2009-йилдан 2023-йилгача бўлган даврда молиявий чекловларни четлаб ўтиб, 115 марта қоидабузарликка йўл қўйганликда айбламоқда.

1 дақиқа ўқиш12 632 кўришлар0 изоҳ7

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби молиявий қоидаларни бузгани учун жазоланиши ва ҳатто бешинчи дивизионга тушуриб юборилиши мумкин. Бу ҳақда Topskills Sports UK нашри хабар бермоқда.

Клубга қўйилган 115 та айблов бўйича суриштирув ишлари ўтган йили якунига етган. “Шаҳарликлар” якуний ҳукмни 2025/26-йилги мавсум охиригача билиб олади. Махсус комиссия барча далилларни ўрганиб чиқиб, ўз қарорини эълон қилади.

Клубни кутаётган энг ёмон қарор — унинг Премьер Лигадан четлатилишидир. Бундай вазиятда “Манчестер Сити” ҳаммасини нолдан — мамлакатнинг бешинчи дивизионидан бошлашига тўғри келади. Гап шундаки, пастки лигаларни бошқарадиган Англия футбол лигаси (EFL) жамоани дарров Чемпионшип, Биринчи ёки Иккинчи лигага қабул қилишга мажбур эмас. Агар ушбу лигалар “Манчестер Сити”ни қабул қилишдан бош тортса, клуб профессионал мақомини йўқотиб, ҳаваскорлар даражасига яқин бўлган бешинчи дивизионга тушиб кетади.

Маълумот ўрнида, Премьер Лига раҳбарияти “Манчестер Сити”ни 2009-йилдан 2023-йилгача бўлган даврда молиявий чекловларни четлаб ўтиб, 115 марта қоидабузарликка йўл қўйганликда айбламоқда. 

Айни пайтда “шаҳарликлар” Премьер Лига турнир жадвалида 53 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа етакчи “Арсенал”дан 5 очкога ортда қолмоқда.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Bosma OAV fakulteti, Sport jurnalistikasi yo‘nalishini tugatganman. “Daryo”da 2025-yilning mart oyidan beri ishlayman va xabarlar hamda tahliliy maqolalar yozaman. Har yili Qozog‘istonning “Hokim” kinosini kamida bir marta ko‘raman. Said Ahmadning “Ufq” trilogiyasini sevib o‘qiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар