Daryo

Фарғонада қарз берган фуқарони калтаклаб, пул тўланди деган тилхат ёздириб олганлар ушланди

Гумонланувчилар қарз масаласи ҳал қилингани учун қарздор ва унинг акасидан ҳам пул ундириб олган. Улардан уч нафари ушланган, яна бир киши қидирилмоқда.

1 дақиқа ўқиш23 899 кўришлар0 изоҳ11

Фарғонада қарз масаласини “кўча” ечимлари асосида ҳал қилиб бермоқчи бўлган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 28 январь куни Фарғона туманида яшовчи фуқаро Фарғона шаҳрида яшовчи танишига қўнғироқ қилиб, ундан қарздор бўлган қувалик фуқародан пулни ундириб беришни сўраган.

Қарзни қайтариш айтилгач, қарздор ҳам таниши Ортиқов Сирожиддинга мурожаат қилган. У эса масалани “кўча” ечимлари билан ҳал қилиш учун Солиев Нодирга ва у орқали ака-ука Илҳомжон ва Арабжон Мамировларга хабар қилган.

Мамировлар яқин алоқалари билан бирга Фарғона шаҳрида юқоридаги икки нафар шахслар билан кўришиб, уларни Қува туманидаги мева боғ ҳудудига олиб кетган. У ерда қўрқитиб, тан жароҳати етказиб, қарз тўлиқ қоплангани тўғрисидаги тилхатни мажбуран ёздириб олган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Ака-ука қарз масаласини “кўча” ечимлари орқали ҳал қилишгач, эвазига қарздорнинг пластик картасини олиб қўйиб, жами 12 миллион сўмни ўзлаштириб оладилар. Бундан ташқари, шу куни қарздорнинг акасидан ҳам масала ҳал қилингани учун яна 5 миллион сўмни қўлга киритган, дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат бўйича гумонланган Мамиров Арабжон, Солиев Нодир ҳамда Ортиқов Сирожиддин ушланди. Ҳозирда Мамиров Илҳомжонни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Ушбу шахслардан жабрланганлардан 70. 056-18-34, 90 277-11-20, 73.244-02-40 ёки 102 рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришлари сўралди.

Аввалроқ Тошкентда фуқарони гаровда ушлаб, оиласидан пул талаб қилган кўча безорилари қўлга олинганди. Улар жабрланувчини қўрқитиб бир неча бор пул талаб қилишган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар