Daryo

Оҳангаронда БАА корхонаси билан ҳамкорликда маиший техникалар ишлаб чиқарилади

Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Россия каби давлатларга экспорт қилинади. Президент ушбу корхонани кўзда кечирди.

1 дақиқа ўқиш7 727 кўришлар0 изоҳ5

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Тошкент вилоятининг Оҳангарон туманига ташрифи давомида маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Premier корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, Оҳангарондаги мазкур лойиҳа Бирлашган Араб Амирликларининг Fajr Al Mustaqbal General Trading корхонаси билан ҳамкорликда 10 гектар майдонда амалга оширилаётган бўлиб, умумий қиймати 30 миллион долларни ташкил қилади. Лойиҳа доирасида 250 та янги иш ўрни яратилади, 4 миллион доллар экспорт амалга оширилади. Айни вақтда қурилиш ишлари 95 фоизга бажарилиб, 11,3 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Мазкур корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар Озарбайжон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Афғонистон, Россия каби давлатларга экспорт қилинади. Айни пайтда бу каби корхона Ўзбекистонда иккита, Марказий Осиёда эса тўртта бўлиб, уларнинг орасида мазкур лойиҳа маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми бўйича иккинчи ўринда туради. Келгусида мажмуа тўлиқ ишга тушишининг ҳисобига 87 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқарилиши кутиляпти.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбари корхонанинг иш жараёни, маҳсулотлари сифатини кўздан кечирди. Мутахассислар ва ишчилар билан суҳбатлашди. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Шу ернинг ўзида корхонанинг 2026—2027 йилларга мўлжалланган ривожланиш дастури тақдимот қилинди. Мамлакатдаги электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг кўргазмаси билан танишилди.

Давлат раҳбари бундан аввал Оҳангарондаги юқори кучланишли кабеллар корхонаси билан, Vades Group компанияси томонидан амалга оширилаётган юқори технологияли лойиҳа билан, Оҳангарондаги технопаркда мис маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари билан танишгани хабар қилинганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар

Президент 150 млн долларлик импорт ўрнини босиши кутилаётган корхона фаолияти билан танишди

Президент 150 млн долларлик импорт ўрнини босиши кутилаётган корхона фаолияти билан танишди

13-Феврал, 13:08

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

Шавкат Мирзиёев билан учрашишни истаган Муҳаммадалига президент совғаси ва миннатдорлик мактуби топширилди

26-Сентабр, 15:13

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги субсидиялари янги тизим асосида ажратилади

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги субсидиялари янги тизим асосида ажратилади

25-Сентабр, 16:54

Ўзбекистонда Гонконг компанияси иштирокидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш тезлаштирилади

Ўзбекистонда Гонконг компанияси иштирокидаги янги лойиҳаларни амалга ошириш тезлаштирилади

25-Сентабр, 15:13

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик йўллади

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига ҳамдардлик йўллади

25-Сентабр, 13:09

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазири Ираклий Кобахидзени таваллуд куни билан табриклади

25-Сентабр, 12:09

“Жасадни чуқурдан чиқаролмагач, болта билан бўлакладим”. Тошкент вилоятида укасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди

“Жасадни чуқурдан чиқаролмагач, болта билан бўлакладим”. Тошкент вилоятида укасини ўлдирган эркак 18 йилга қамалди

24-Сентабр, 16:35

Ўзбекистонда тадбиркорлар масалаларини судда тезроқ кўриб чиқиш чоралари кўрилади

Ўзбекистонда тадбиркорлар масалаларини судда тезроқ кўриб чиқиш чоралари кўрилади

24-Сентабр, 14:20