Daryo

Ўзбекистонда доллар курси салкам 12 200 сўм бўлди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

1 дақиқа ўқиш8 897 кўришлар0 изоҳ0

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 30 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

Унга кўра:

  • доллар 30,12 сўмга кўтарилиб 12 199,10 сўм бўлди;
  • евро 2,93 сўмга пастлаб 14 585,24 сўм бўлди;
  • рубль 0,60 сўмга кўтарилиб 160,49 сўмни ташкил этди.

Бундан аввал доллар курси 40,96 сўмга кўтарилиб 12 168,98 сўм бўлганди.

Марказий банк 29 январь куни олтин қуйма нархини ҳам эълон қилганди. 5 граммли қуйма нархи биринчи марта 10,8 млн сўмдан ошди. Қуймалар нархи кетма-кет саккизинчи кун рекорд ўрнатди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар