Daryo

Исроил Ғазода гаровда бўлган охирги фуқаросининг жасадини топди

Трамп мурдани аниқлашда ҲАМАС ёрдам берганини айтиб, гуруҳдан қуролсизланишни талаб қилди.

1 дақиқа ўқиш3 935 кўришлар0 изоҳ1

Исроил ҳарбийлари 26 январь куни Ғазода сақланиб келган сўнгги гаровга олинган фуқаросининг жасадини топди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

Ҳарбийлар баёнотига кўра, 840 кундан ортиқ вақт Ғазода сақланган полиция ходими Ран Гвилийнинг жасади аниқланган ва дафн этиш учун Исроилга қайтарилади. Жасаднинг қайтарилиши Исроил ваъда қилганидек, Ғазо ва Миср ўртасидаги Рафаҳ чегара ўтказиш пунктининг қисман қайта очилишига йўл очиши мумкин. Гаровдагилари тўлиқ қайтариш ва фаластинлик маҳбусларни озод этиш тинчлик режасининг муҳим шартларидан бири эди.

Ғазони бошқариш учун АҚШ томонидан қўллаб-қувватланган Фаластин технократлар қўмитаси чегара пункти шу ҳафта очилишини айтди. Гвилининг жасади 2023 йил 7 октябрда ҲАМАС ҳужуми пайтида ҳалок бўлганидан бери Ғазода сақланаётган эди. У Ғазога олиб кетилган 251 кишидан бири бўлган. АҚШ президенти Дональд Трамп ҲАМАС охирги исроиллик асирнинг жасадини топишга ёрдам берганини айтди.

“Мурдани қидириш ва таниб олиш жараёни жуда мураккаб кечди, қидирув гуруҳлари юзлаб мурдаларни кўздан кечиришга мажбур бўлди”, деди Трамп.

​У ҲАМАСга Гвилининг жасадини қайтаришда ҳамкорлик қилгани учун миннатдорлик билдириб, бу қадамнинг оғирлиги ва муҳимлигини таъкидлади. Трамп эндиликда “ҲАМАС қуролсизланиш бўйича ўз мажбуриятларини бажариши керак”лигини айтди.

Исроил ва халқаро кузатувчилар орасида ҲАМАСнинг тинч йўл билан қуролсизланиш қобилиятига шубҳа билан қарашларига қарамай, Трамп муваффақиятга ишонч билдирди:

“Ҳеч ким гаровга олинганларнинг барчасини қайтаришимизга ишонмаганди. Бу буюк лаҳза бўлди”, деди у.

Karimova Zulfiya Abduhakim qizi. 1999-yilda Toshkent shahrida tavallud topgan. Millati — o‘zbek. 2023-yilda O'zbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining xalqaro jurnalistika yo'nalishi bakalavr bosqichini tamomlagan.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар