Daryo

Ўзбекистонда кейинги ҳафтада об-ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда қор ёғади

Баъзи жойларга туман тушади. Тоғолди ҳудудларда 25—26 январь кунлари қор кўчиши хавфи мавжуд бўлиб, йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

1 дақиқа ўқиш10 579 кўришлар0 изоҳ5

Ўзбекистон ҳудудида 25 январь—1 февраль кунлари ҳаво асосан ўзгарувчан бўлиб, кўп ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳафта давомида асосан қуруқ об-ҳаво сақланади, фақат 26—28 январь (Хоразмда 27—28 январь) кунлари айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Ушбу кунларда баъзи ҳудудларда туман тушиши, йўлларда яхмалак кузатилиши эҳтимоли бор. Шамол тезлиги 7–12 метр/секунд бўлиб, ҳарорат кечалари 6–11 даража совуқ, кундузи эса 3 даража совуқдан — 5 даража илиққача бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 25 январда айрим жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилиши мумкин. 26 январь куни асосан ёғингарчиликсиз бўлиши, Навоий вилоятининг шимолида эса айрим ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли сақланиб қолади. 27—28 январь кунлари баъзи жойларда қор ёғади, 29 январь–1 февраль оралиғида эса ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 25 январда айрим ҳудудларда 15–20 метр/секундгача кучаяди, ҳаво ҳарорати кундузи 5–12 даража илиққача кўтарилади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 25 январда айрим жойларда бир оз ёғингарчилик бўлиши мумкин, 26 январь куни эса асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади. 27—28 январь кунлари айрим ҳудудларда қор ёғади, 29 январь—1 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги баъзи жойларда 22–25 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечалари 3 даража совуқдан — 5 даража илиққача, кундузи эса 1–12 даража илиққача ўзгаради.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 25 январда, шунингдек, 27—28 январь кунлари айрим жойларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин, 29—январь—1 февраль оралиғида эса ёғингарчилик кутилмайди.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳафта давомида асосан қуруқ об-ҳаво кузатилади, фақат 27—28 январь кунлари айрим ҳудудларда қор ёғиши эҳтимоли бор. Тоғли ҳудудларда эса 25 ва 27—28 январь кунлари қор ёғади, 25–26 январь кунлари қор кўчиши хавфи мавжуд бўлиб, йўлларда яхмалак кузатилиши мумкин.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар