Ўзбекистонда 24 январь куни кундузи совуқ антициклон чекинади ва совуқ ҳаво массаларининг таъсири аста-секин кучсизланади.
“Ўзгидромет” прогнозларига кўра, ҳарорат кундузи 0-3 даража илиқ атрофида бўлади. 25 январь, якшанба куни ҳаво ҳарорати нисбатан кўтарилади. Совуқ кечалари 3 даража совуқ-2 даража илиққача кучсизлашади, кундуз кунлари 5-8 даража илиққача исийди.
23—24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Фарғона водийси вилоятларида бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда кучсиз қор ёғади, Навоий, Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида эртага куннинг ярмида баъзи жойларда бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
25 январь куни фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларидан ташқари республиканинг айрим жойларида бир оз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 24—25 январда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 метр/секундгача кучайиши мумкин.
Тошкентда шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Якшанба куни асосан ёмғир кўринишида бир оз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Ҳаво ҳарорати шанба куни кечаси 6-8 даража совуқ, кундузи 0-2 даража илиқ бўлади. Якшанба куни кечаси 1 даража совуқ- 1 даража илиқ, кундузи 5-7 даража илиқ бўлади.








