Daryo

Марказий банк ва Рақобат қўмитаси нархлар барқарорлигини таъминлашда биргаликда ишлайди

Томонлар инфляцияни пасайтириш, товар ва хизматлар бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишди.

1 дақиқа ўқиш3 626 кўришлар0 изоҳ1

Марказий банк ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ўртасида “Нархлар барқарорлигини таъминлаш, бозорларда рақобат муҳитини шакллантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида” меморандум имзоланди.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, ушбу ҳужжат мамлакатда нархлар барқарорлигини таъминлаш, инфляцияни пасайтириш ҳамда товар ва хизматлар бозорларида рақобат муҳитини ривожлантиришга қаратилган самарали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлигини ифода этади.

Меморандум инфляцияга таъсир қилувчи бозор механизмларини илмий асосланган тарзда таҳлил қилиш, асоссиз нарх ошиши ва монопол мавқе суиистеъмол қилинишига қарши курашиш, шунингдек, тармоқлар кесимида нарх шаклланиши жараёнларининг шаффофлигини таъминлашга қаратилган ўзаро маълумот алмашишни кўзда тутади.

Шунингдек, истеъмол бозорида таклиф омилларини биргаликда ўрганиш ва хатарларни олдини олиш йўналишида ҳаракатлар мувофиқлигини таъминлашга қаратилган.

Ҳамкорликнинг асосий мақсадларидан бири нархлар барқарорлигини таъминлаш ва инфляцияни пасайтириш бўйича институционал шерикликни мустаҳкамлаш, соғлом рақобат муҳитини яратиш бўлади. Нархларнинг шаклланишига таъсир этувчи монопол вазиятларни тезкор аниқлаш учун маълумот алмашишни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Бозордаги консентрация даражаси, ягона тармоқ иштирокчилари, монопол ҳолатлар ва бозор ҳукмронлиги ҳолатларини таҳлил қилишда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, қўмита ва Марказий банк молия бозорларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари бўйича фикр алмашади.

Миллий Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда инфляция охирги 9 йилдаги энг паст даражада шаклланди

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар