Daryo

Ўзбекистонда ID карталар электрон рақамли имзо билан берилади

Биринчи марта ID карта олган фуқаролар автоматик тарзда “Электрон ҳукумат” тизимидан фойдаланувчи сифатида рўйхатдан ўтказилади.

1 дақиқа ўқиш10 076 кўришлар0 изоҳ2

Ўзбекистон фуқаролари биринчи марта ID карта олаётганида электрон рақамли имзо сертификати карта чипига бепул киритилади. Бу ҳақда президентнинг 19 январдаги қарорида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, мазкур тартиб 2026 йил 1 февралдан бошлаб кучга киради. Бундан ташқари, фуқаролар “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимида автоматик тарзда бепул рўйхатдан ўтказилади.

Қарор билан 2026 йил 1 майдан бошлаб Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаменти ва унинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистонга электрон кириш визаси асосида кириб келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг электрон визаларининг амал қилиш муддатини бир маротаба 30 кунгача узайтириш ҳуқуқи берилади.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар