Daryo

МИБдан қарзи борлар телефони блокланиши мумкинлиги рад этилди

Расмийлар юзага келган қарздорлик ҳамда уни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари мобил ёки бошқа қурилмаларнинг ишлаш жараёнига таъсир қилмаслигини билдирди.

1 дақиқа ўқиш3 396 кўришлар0 изоҳ0

Ўзбекистонда МИБдан қарзи борларнинг мобил телефон қурилмалари блокланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мажбурий ижро бюроси бу хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

“Ижтимоий тармоқлар орқали ижро ҳужжатларига асосан қарздорлиги мавжуд бўлган шахсларга тегишли бўлган мобил телефон қурилмаларининг блокланиши ҳақидаги хабарлар фейк ҳисобланади”, дейилади хабарда.

МИБ фуқаролар ижро ҳужжатлари бўйича юзага келган қарздорликлар ва хорижга чиқиш учун бўлган тақиқ бор ёки йўқлиги ҳақидаги маълумотларни расмий сайт саҳифалари ёки мобил телефон орқали ҳам билишлари мумкинлигини эслатди. Бунинг учун Мажбурий ижро бюросининг расмий www.mib.uz сайти ёки унинг Android ёки IOS мобил иловаларидан фойдаланиш тавсия қилинди.

“Асосийси, юзага келган қарздорлик ҳамда уни ундириш билан боғлиқ ижро ҳаракатлари мобил ёки бошқа қурилмаларнинг ишлаш жараёнига таъсир қилмайди”, дейилади МИБ хабарида.

2025 йилнинг октябрида МИБ уларнинг номидан фойдаланиб амалга оширилаётган жиноятлардан огоҳлантириш берганди. Телефонга МИБ номидан шубҳали хабар келса, ҳеч қандай иловаларни юклаб олмасликни, акс ҳолда фирибгарлар банк картаси маълумотларини қўлга киритиши мумкинлиги билдирилганди.

Тошкентданман. Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети Чет тиллар факультетини тамомлаганман. “Дарё”да 2019 йилдан бери Маҳаллий хабарлар бўлимида муҳаррир лавозимида ишлайман ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеаларни кузатиб, ёритиб бораман. Тавсияларга кўра кино ва фильмлар кўраман. Китоблардан Чарлз Диккенснинг “Девид Копперфилд” романини айниса қизиқиш билан ўқиганман.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар