Daryo

“Толибон” вакиллари туғилган кунини нишонлаётган йигитни отиб ўлдирди

Ҳирот шарида 24 ёшни қарши олган йигит ўз машинасида ҳалок бўлди. У кўчада ёшларнинг каскадёрлик трюкларини томоша қилаётган эди.

1 дақиқа ўқиш7 752 кўришлар0 изоҳ4

Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида “Толибон” хавфсизлик кучлари ўз машиналари билан трюклар қилаётган бир гуруҳ йигитларга қарата ўт очди. Оқибатда бир киши ҳалок бўлди, яна бир киши яраланди. Бу ҳақда Afghanistan International хабар берди.

Туғилган кундаги фожиа

Маҳаллий манбаларнинг маълум қилишича, воқеа 15 январь, пайшанба оқшомида Ҳирот марказидаги 64 метр кўчасида юз берган. Шу куни ўзининг 24 ёшини нишонлаётган Неъматуллоҳ Азизий исмли йигит “Толибон” томонидан очилган ўқлар қурбонига айланган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Азизий ўз машинаси ичида ўтириб, кўчадаги томошани кузатиб турган вақтда унга ўқ теккан. Фожиа оқибатида яна бир фуқаро тан жароҳати олгани айтилмоқда. Марҳум яқинларининг айтишича, Неъматуллоҳ унаштирилган бўлиб, келаси ойда унинг тўйи бўлиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, Ҳирот ёшлари одатда дам олиш кунлари мазкур кўчада тўпланиб, ўз автомобилларида турли каскадёрлик трюкларини намойиш этади. Бу эса ҳолат мунтазам равишда “Толибон”нинг қаршилигига сабаб бўлиб келган.

15 январь тунида ҳам ҳарбийлар ёшларнинг ушбу намойишларини тўхтатиш мақсадида автомобилларга қарата ўт очган. Таҳририят ихтиёридаги видеотасвирларда ҳодиса юз берган жой, ёшларнинг трюклар намойиш этаётгани ҳамда ҳалок бўлган йигитга тегишли экани айтилаётган автомобилнинг қонга беланган ўриндиқлари акс этган. Ҳозирча “Толибон”нинг Ҳиротдаги расмийлари мазкур ҳодиса юзасидан ҳеч қандай расмий муносабат билдирмади.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар