Daryo

“Толибон” Мозори Шариф аҳолисини ўз байроғини сотиб олишга ва уни илишга мажбурламоқда — манба

Фуқаролардан дўконлар ва уйларга байроқ илиш талаб қилинаётгани айтилмоқда. Буйруқни бажармаганларнинг савдо шохобчалари ёпиб қўйилиши таъкидланди.

1 дақиқа ўқиш5 959 кўришлар0 изоҳ0

Афғонистоннинг Балх вилояти маркази Мозори Шариф шаҳридаги маҳаллий манбаларнинг маълум қилишича, “Толибон” аҳолига босим ўтказиб, ҳаракатнинг оқ байроғини сотиб олишга мажбур қилмоқда.

Манбалар 13 август куни Hasht-e Subh Daily нашрига “Толибон” одамларга огоҳлантириш берганини айтди. Унга кўра, фуқаролар ҳаракат байроғини сотиб олиши ва уни ўз дўконлари ва уйларига илиб қўйиши шарт.

Манбалардан бирининг маълум қилишича, байроқ сотиб олишга пули йўқлигини айтган бир фуқаро “Толибон” аъзолари томонидан калтакланган. Шунингдек, “Толибон” одамлардан дарахтларни ва уйлари атрофидаги баъзи жойларни оқ рангга бўяшни ҳам талаб қилгани қўшимча қилинди.

Аввалроқ Қандаҳор ва Ҳилманд вилоятларидаги манбалар ҳам “Толибон” одамлардан 15 августгача ҳаракатнинг оқ байроғини дўконлар ва иш жойларига ўрнатишни буюрганини тасдиқлаган эди. Манбаларнинг билдиришича, бу талаб бажарилмаган тақдирда, одамларга дўконлари ва иш жойларини ёпиб қўйиш билан таҳдид қилинган.

Бу ҳолат Афғонистонда кўпчилик аҳоли қашшоқлик, ишсизлик ва иқтисодий қийинчиликлар билан курашаётган ҳамда энг асосий ҳаётий эҳтиёжларини қоплай олмаётган бир пайтда юз бермоқда. Ҳозирда мамлакатда мухолифат кучлари “Толибон”га қарши фаол ҳаракат қилмоқда. Бунга жавобан ҳаракат собиқ ҳукумат кучларининг уйида тинтув ўтказиб, ўлим билан таҳдид қилгани ҳақида маълумотлар бор.

Мирзаева Дилафрўз Сафар қизи. 1999 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. Миллати — ўзбек. 2024 йилда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг Синхрон таржима йўналиши магистр босқичини тамомлаган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар