Халқаро ўзбеклар кунини жорий этиш ташаббуси муҳокама қилинди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда хориждаги дипломатик ваколатхоналар фаолиятига бағишланган йиғилишида сўз борди.
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Фурқат Сиддиқов чет элдаги ватандошлар Халқаро ўзбеклар кунини белгилаш ташаббуси билан чиққанини маълум қилди.
Давлат раҳбари ушбу таклиф ўринли эканини айтиб, уни қўллаб-қувватлашини билдирди.“Бутун дунёда элчихоналаримиз кўмагида шу кунни нишонласак, чет элдаги ватандошлар сиздан шуни илтимос қилишяпти”, деди элчи.
“Бу ичимиздаги армонларимиздан бири. Шу кунларга келдик, энди буни ҳам қилишимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.
Шунингдек, Фурқат Сиддиқов сўнгги икки йил давомида АҚШда ватандошлар кўмагида Ўзбекистоннинг тўртта савдо уйи очилганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2026 йилда БМБ компанияси билан ҳамкорликда Американинг таниқли Costco савдо тармоғида Ўзбекистон заъфаронини сотиш режалаштирилган.
Маҳалла гузарида Ўзбекистон байроғи ўрнатилиши, шунингдек, миллий ошхоналар ва чойхоналар ташкил этилиши режалаштирилган. Давлат раҳбари лойиҳа бўйича аниқ ва амалий таклифлар ишлаб чиқишни топширди.








