“Кристал Пэлас” марказий ярим ҳимоячиси Марк Гехи трансфери бўйича келишув якунлангач, “Манчестер Сити” бор эътиборини “Ноттингем Форест” ярим ҳимоячиси Эллиот Андерсонга қаратади. Бу ҳақда ТЕАМtalk нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “шаҳарликлар” 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун фаол ҳаракат қилиши кутилмоқда. Чунки клуб бош мураббийи Пеп Гвардиола Андерсоннинг ўйинини анча вақтдан бери кузатиб келади ва унинг ўйини услуби ўзинг тактикасига тўлиқ мос келади деб ҳисобламоқда. Шу боис испаниялик мутахассис Эллиотни сотиб олишни клуб раҳбариятидан илтимос қилган.
Бироқ ушбу харидни амалга ошириш осон кечмайди. Чунки футболчига бир қанча клублар, жумладан “Реал”, “Манчестер Юнайтед”, “Ньюкасл” каби ҳам қизиқиш билдирмоқда. Манбада ёзилишича, Андерсон учун курашда “Манчестер Юнайтед” “Манчестер Сити”га жиддий рақобат қилиши мумкин.
Англиялик футболчи “Ноттингем Форест” сафида 2024-йилнинг ёзидан буён тўп суриб келмоқда. Эллиот жорий мавсум клуб сафида жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 та гол ва 2 та голли узатма ёздириб қўйган. Андерсоннинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt порталига кўра, футболчининг бозор қиймати 60 миллион еврони ташкил этади.








