Daryo

Хоразмда дорини шифокор рецептисиз сотган фармацевт қўлга олинди

Дорихонада қатъий ҳисобда турадиган беморларга рецепт асосида бериш учун қабул қилиб олинган кучли таъсир қилувчи дорилар камомади ҳам аниқланган.

1 дақиқа ўқиш4 040 кўришлар0 изоҳ3

Хоразм вилояти Ҳазорасп туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз сотаётган дорихона аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

Туманда ўтказилган тезкор тадбирда “X.Д.Д.” МЧЖ дорихонаси фармацевти Г.X. фуқаро О.А.га “Омепразол” дори воситасини шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Терговга қадар текширув давомида дорихона мудирининг моддий жавобгарлигида бўлган, қатъий ҳисобда турадиган беморларга рецепт асосида бериш учун қабул қилиб олинган 10 турдаги жами 2 846 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган дори воситаларининг камомади аниқланган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллашни назарда тутувчи моддаси билан иш очилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Антибиотиклар 16 декабрдан бери электрон рецептлар асосида сотилмоқда

2025 йил 15 декабрда соғлиқни сақлаш вазирининг “Электрон рецепт” тизимини жорий этишнинг кейинги босқичма-босқич тартибини белгилаш бўйича тегишли буйруғи қабул қилинган.

Ҳужжатга биноан тиббиёт ташкилотларида рецепт билан бериладиган дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлашни босқичма-босқич жорий этиш белгиланган.

Бунда дастлабки босқичда антибиотиклар, тизимли таъсир этувчи синтетик антибактериал дори воситалари ҳамда тизимли таъсир этувчи гормонал дори воситаларини электрон рецепт асосида тайинлаш ва дорихоналарда электрон рецепт асосида бериш тартиби белгиланган бўлиб, ҳозирда мазкур дори воситалари амалда ушбу тартиб асосида электрон рецепт орқали бериб келинмоқда.

Дориларнинг қоғоз шаклдаги рецептини расмийлаштиришга эса 2026 йил 1 мартгача рухсат берилган.

Qashqadaryo viloyatidanman. O’zbekiston Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Xalqaro jurnalistika yo‘nalishi talabasiman. “Daryo”da 2025-yilning avgust oyidan buyon ishlayman. Xabarlar yozaman. Sevimli kitobim Jek Londonning “Martin Iden” asari. Har yili Andrey Tarkovskiyning “Nostalghia” filmini kamida bir marta qayta ko‘raman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар