Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19 январда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра:
- доллар 6,88 сўмга пастлаб, 11 962,78 сўм бўлди;
- евро 40,31 сўмга тушиб, 13 887,59 сўм бўлди;
- рубль 1,38 сўмга кўтарилиб, 153,94 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси тўрт кунлик кўтарилишдан сўнг кетма-кет уч кун пастлаб, 12 001,71 сўм бўлганди.








