Daryo

Ўзбекистонда муддатли тўловлар алоҳида қонун билан тартибга солинади

Марказий банк ишлаб чиқаётган янги тартиб аҳолининг ортиқча қарзга ботишининг олдини олишга қаратилган бўлиб, муддатли тўловлар бўйича маълумотларни кредит бюроларига узатиш, қарз юки кўрсаткичини ҳисоблаш ва лимитларга риоя қилиш мажбурий бўлади.

1 дақиқа ўқиш4 936 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизматларини тартибга солиш бўйича алоҳида қонун ишлаб чиқилади. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Санжар Носиров маълум қилди, деб ёзмоқда Spot. Регулятор ушбу йўналишда ҳукумат вакиллари билан ҳамкорликда норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш ишларини бошлаган.

Қайд этилишича, Марказий банк томонидан биринчи босқичда муддатли тўлов бозорига оид стандартлар ишлаб чиқилган ва уларни жорий этиш учун соҳа уюшмаларига тақдим этилган. Кейинги босқичда эса махсус қарор ҳамда алоҳида қонун лойиҳасини тайёрлаш ва қабул қилиш режалаштирилмоқда. Мазкур жараёнлар доирасида ички ишлар аллақачон бошланган.

Регуляторнинг асосий хавотири аҳолининг ортиқча қарз юки остида қолаётгани билан боғлиқ. Шу сабабли Марказий банк муддатли тўловлар бўйича маълумотларни кредит бюроларига мажбурий тарзда тақдим этиш амалиётини йўлга қўйган.

Келгусида эса барча муддатли тўлов сервисларидан мижозларнинг қарз юкини ҳисоблаш, кредит бюроларидан маълумот сўраш ва белгиланган лимитларга қатъий риоя қилиш талаб этилади.

​Қайд этиш керак, 2025 йил октябридан бошлаб муддатли тўлов хизмати фақат 18 ёшдан катта шахсларга тақдим этилади. Янги фойдаланувчилар учун бошланғич лимит 2 млн сўм этиб белгиланади. Ушбу лимитни ошириш учун эса ойлик тўлов миқдори фуқаронинг расмий даромадининг 50 фоизидан ошмаслиги лозим бўлади.

Шунингдек, максимал устама миқдори асосий қарз суммасининг 50 фоизи билан чекланади, кечиктирилган тўловлар учун мураккаб фоизлар ҳисоблаш тақиқланади. Агар фуқаронинг бошқа молиявий ташкилотларда тўланмаган кредитлари мавжуд бўлса, унга янги муддатли тўлов расмийлаштирилмайди. Шу билан бирга, истеъмолчиларга қарзни муддатидан олдин жарима ва қўшимча санкцияларсиз ёпиш ҳуқуқи берилиши кўзда тутилмоқда.

Navoiydanman. Jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining Internet jurnalistika yoʻnalishini tamomlaganman. “Daryo”da 2026-yildan buyon Mahalliy xabarlar boʻlimida muharrir sifatida faoliyat yuritib, yangiliklar va jamlanmalar yozaman. Zemekisning “Forrest Gamp” filmini 20 martadan koʻproq tomosha qilganman. Kafkaning “Qalʼa” romanini qayta-qayta oʻqiyman.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар