Саудия Арабистонининг Жидда шаҳри мезбонлик қилаган Испания Суперкубогининг финал учрашуви якунланди. Унда “Реал Мадрид” “Барселона”ни ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. “Қирол Абдулла” стадионида бўлиб ўтган баҳсда Каталония жамоаси 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувдаги ҳисоб 36-дақиқада “Барселона” футболчиси Рафинья томонидан очилди. 45+2-дақиқада Винисиус мувозанатни тиклади. 45+4-дақиқада Роберт Левандовски “кўк-анорранглилар”ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 45+7-дақиқада Гонсало Гарсия ҳисобни тенглаштирди — 2:2.
Иккинчи бўлим кескин курашлар остида ўтди. 73-дақиқада Рафинья “Барселона”нинг 3-голини киритди. 90+1-дақиқада “Барселона” сардори Фрэнки Де Йонг Килиан Мбаппега қарши ишлатган қўполлиги сабабли қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Мазкур ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
Шу тариқа “кўк-анорранфлилар” 16-бор Испания Суперкубоги ғолибига айланди.
2025 йилги турнир финалида ҳам икки жамоа ўзаро тўқнаш келган ва унда “Барселона” 5:2 ҳисобида зафар қучган эди.
Испания Суперкубоги
Финал
“Барселона” — “Реал Мадрид” 3:2Голлар: 0:1 — Рафинья (36), 1:1 — Винисиус (45+2), 2:1 — Левандовски (45+4), 2:2 — Гонсало (45+7), 3:2 — Рафинья (73)








