“Манчестер Сити” “Борнмут” вингери Антуан Семенё 72 миллион евро эвазига сотиб олди. Ушбу трансфердан кейин “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола трансферлар учун 2 миллиард евродан кўп харажат қилган тарихдаги биринчи мураббийга айланди.
2016-йилда “Манчестер Сити” мураббийи лавозимига тайинланганидан бери Пеп Гвардиола янги футболчиларни сотиб олиш учун 2,03 миллиард евро сарфлаган. Жек Грилиш 117,5 миллион евро билан испаниялик мутахассис томонидан амалга оширилган энг қиммат трансфер бўлиб турибди.
Шу тариқа, Гвардиола 2 миллиард евродан ортиқ харажат қилган тарихдаги ягона мураббийга айланди. Испаниялик мутахассис фаолияти давомида янги харидлар учун жами 2,58 миллиард евро сарфлаган. Иккинчи поғонадан Жозе Моуриньо жой олган бўлиб, унинг умумия харажати 1,99 миллиард еврони ташкил қилади. Кучли учликни эса Карло Анчелотти якунлаб берган — 1,8 миллиард евро.
Маълумот учун, 54 ёшли испаниялик мутахассис фаолияти давомида “Барселона”нинг ёшлар ва асосий жамоаларини, “Бавария” ва “Манчестер Сити”ни бошқарган. Гвардиола 2016 йил ёзида “Манчестер Сити” мураббийи лавозимига тайинланган бўлиб, унинг амалдаги шартномаси 2027-йилгача мўлжалланган. Унинг бошқарувида клуб 2017-йилдан 2024-йилга қадар 6 марта Англия Премьер Лигаси ғолиблиги, Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ҳамда Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати каби мусобақаларда зафар қучган.








