Марокаш терма жамоаси 2025 йилги Африка Миллатлар Кубогида ўз гуруҳида ғолиб чиқиб, Африка терма жамоалари орасида рекорд ўрнатди. “А” гуруҳининг 3-тур учрашувида турнир мезбонлари Замбия устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ушбу тарихий натижани қайд этди.
Манбага кўра, бу Марокаш терма жамоасининг Африка Миллатлар Кубогида гуруҳ босқичидаги кетма-кет тўртинчи ғалабаси ҳисобланади. Ушбу серия турнир тарихидаги энг узун натижа саналади. Жорий мусобақада Марокаш учта учрашувда 7 очко жамғарди: Комор оролларини ва Замбияни мағлуб этди ҳамда Мали билан дуранг ўйнади.
Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси 2023 йилги турнирда ҳам гуруҳ босқичини 7 очко билан якунлаган, худди шундай натижа 2021 йилда ҳам қайд этилган. 2019 йилда эса марокашликлар гуруҳ босқичидаги барча учта учрашувда ғалаба қозонган.
Бироқ жамоа Африка Миллатлар Кубоги тарихида фақат бир марта — 1976 йилда чемпионликни қўлга киритган.
2025-йилги Африка Миллатлар Кубоги 21 декабрдан 18 январга қадар давом этади. Ҳозирга келиб, Марокаш, Мали, Миср, Нигерия, Жазоир ва Жанубий Африка терма жамоалари плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритган.
Аввалроқ, Марокаш мусобақадан 1,2 миллиард долларгача даромад олиши кутилаётгани хабар қилинган эди.
Шунингдек, Марокаш 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг “C” гуруҳидан жой олган бўлиб, гуруҳ босқичида Бразилия, Гаити ва Шотландияга қарши баҳс олиб боради.








