Daryo

Ўзбекистонда ресторанлар 11 ойда қанча савдо қилгани аниқланди

2025 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 26 278 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.

1 дақиқа ўқиш6 058 кўришлар0 изоҳ1

Ўзбекистонда ресторанлар 11 ойда қанча савдо қилгани ҳақида маълумот берилди.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 26 278 та тижорат корхонаси фаолият юритмоқда.

Жорий йилнинг январь–ноябрь ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 215,5 триллион сўмни ташкил этди.

Мазкур кўрсаткич 2024-йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга ошган.

Шунингдек, солиқдан қочиш хавфи энг юқори соҳа 7,7 триллион сўм билан савдо ва умумий овқатланиш бўлган. Бу умумий аниқланган миқдорнинг 64 фоизи дегани. Ўтказилган текширувларда 1 минг 594 та корхона 21,2 триллион сўмдан ортиқ солиқ базасини яширгани аниқланган. Бунда 584 та субъектда 8,8 триллион сўмлик реализация қилинган товарлар суммаси кўрсатилмаган, 508 та субъектда 6,2 триллион сўмлик товарлар инвентаризация пайтида омбор ёки реализация жойида мавжуд бўлмаган, шунингдек, 502 та субъектда 6,2 триллион сўмлик кирим қилинмаган товарлар сақланган ва (ёки) сотилган.

Telegram канал@daryo_kirillОбуна бўлиш

Сиз қандай фикрдасиз?

Аввал фикрингизни ёзинг. Юборишда ҳисобингизни тасдиқлайсиз.

Ўхшаш янгиликлар